09:15 / 29.07.2016
7876

Одил Аҳмедов жамоаси "Краснодар" Европа лигасининг 3-саралаш босқичида "Биркиркара"ни мағлуб этди 

Одил Аҳмедов жамоаси "Краснодар" Европа лигасининг 3-саралаш босқичининг 1-ўйинида Мальтанинг "Биркиркара" клубини 0:3 ҳисобида меҳмонда мағлуб этди. 

Голларни Гранквист, Смолов, Лаборде киритди. Эътиборлиси, Одил Аҳмедов ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан деярли охиригача майдонда ҳаракат қилди ва фақатгина 83-дақиқада алмаштирилди. 

Биркиркара (Мальта) – Краснодар (Россия) 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1, Гранквист (45); 0:2, Смолов, (75, пен.); 0:3, Лаборде (89). 
Четлатиш: Шичлуна (87, Биркиркара).

Top