21:28 / 03.08.2016
5686

Forbes журнали Россиянинг 2016 йилда ОАВни қўллаб-қувватлаш учун қанча пул сарфлаганини маълум қилди

Google image

Forbes нашри Россия давлат бюджетидан ОАВни қўллаб-қувватлаш учун 2016 йилда деярли 61 млрд рубль ажратилганини аниқлади. Нашрнинг таъкидлашича, шу тариқа давлат Россия медиа-бозорининг энг йирик ҳомийси бўлмоқда.

Бюджет маблағлари билан ҳам давлат иштирокидаги, ҳам хусусий ОАВ таъминланмоқда. ОАВ 60-70 фоиз маблағни субсидиялар кўринишида, қолганини эса ахборот материалларини жойлаштириш бўйича тендерларда ютиш орқали ёки грантлар кўринишида олади.

Бюджет маблағларидан катта қисми ВГТРК (Бутунроссия давлат телевизион ва радио компанияси)га тегади. Нашр ҳисоб-китобларига кўра, 2016 йилда ВГТРК фаолияти ва дастурларни ишлаб чиқариши учун 21,8 млрд рубль ажратилган. Бу борада 2-ўринда Russia Today канали туради, унга 17,5 млрд рубль ажратилган. 3-ўринда "Россия сегодня" медиагуруҳи туради, унга 6 млрд рубль ажратилган.

Россия ҳукумати, шунингдек, ТАСС ахборот агентлиги, "Российская газета" нашри, "Общественное российское телевидение" телеканали ва кўпчилиги сезиларли даромад келтирмайдиган бошқа бир қатор ОАВнинг фаолиятини молиялаштиради.

Top