15:18 / 05.08.2016
3386

Индонезия полицияси Сингапурда теракт содир этмоқчи бўлган жангариларни қўлга олди

Индонезия полицияси Сингапурда терактлар содир этишни режалаштирганликда гумон қилиб 6 кишини қўлга олди.

Маҳаллий нашрларда бу шахслар Батам оролида ҳаракатланувчи KGR (Katibah GR) гуруҳи аъзолари экани айтилган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари қўлга олинганларнинг бундан олдин ИШИД сафларида жанг қилиб келган жангарилар эканлигини айтишган. Полиция томонидан билдирилишича, бу шахслар индонезияликларни ИШИД сафига ёллаб, Туркия орқали Сурияга жўнатиш билан шуғулланиб келишган.

Top