17:32 / 12.08.2016
2898

Йил бошидан бери Ўрта ер денгизи орқали 264 мингдан зиёд муҳожир Европага келган

2016 йил бошидан бери Ўрта ер денгизи орқали 264 мингдан зиёд муҳожир ва қочқин Европага келган. Улардан 3,1 мингдан зиёди йўлда изсиз ғойиб бўлган. Бу ҳақда халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) хабар бермоқда.

ХМТ маълумотига кўра, 1 январдан 12 августга қадар бўлган вақтда Европага умумий ҳисобда 264 513 нафар одам келган. Ҳалок бўлган ва изсиз йўқолганларнинг сони 3151 кишини ташкил этган.

Йил бошидан бери Грецияга 161 232 нафар, Италияга 100 777 нафар, Испанияга 2476 нафар, Кипрга 28 нафар муҳожир ва қочқин борган.

2015 йил ёз мавсуми ҳисоб-китобларига қараганда, 2016 йилда муҳожир ва қочқинлар оқими камайганлигини кузатиш мумкин. Масалан, жорий йил июнь ойида 20 минг, июль ойида 32,5 минг нафар муҳожир ва қочқин Европага келган бўлса, ўтган йилнинг худди шу даврида бу кўрсаткич июнда 54 мингни, июлда 78 мингни ташкил этган эди.

Top