16:12 / 16.08.2016
5438

Маиший техникалар орасига гиёҳванд моддаларни яширин олиб кирган тўданинг қилмиши фош бўлди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирларда оғуфурушларнинг бир гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Хоразмлик Саид Ганжаев, Меҳрож Саидов, Илҳом Тўланов, Равшан Йўлдошев ҳамда самарқандлик Жамол Расулов, Маматқул Муслимов ва Жасур Бозоровлар (исм-шарифлар ўзгартирилган) жиноий гуруҳга бирлашадилар. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри ёзмоқда.

Улар Тожикистон Республикасидан кириб келган гиёҳванд моддалар олди-сотдиси билан мунтазам шуғулланиб келишган. Жумладан, 2012 йилнинг июнь ойида 1 килограмм, ўша йилнинг декабрь ойида эса яна 2 килограмм “опий” гиёҳвандлик моддасини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириб сотишга муваффақ бўлишади. 2013 йилнинг май ойида жиноий гуруҳ томонидан яна 6 килограмм “опий” олиб келиб, сотиб юборилади. 2013 йилнинг октябрь ойида 5 килограмм “опий”ни Тошкент шаҳридаги «Абу Сахий» буюм бозорига олиб келишади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳушёр ва сергак ходимлари жиноий гуруҳнинг «бизнес»ига чек қўйишди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди уларнинг ҳар бирини узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиб, ҳукм чиқарди.

Top