23:04 / 23.08.2016
5803

АҚШ ва Болтиқбўйи давлатлари мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича декларация қабул қилишди

Ригада Литва президенти Дали Грибаускайте, АҚШ вице-президенти Жо Байден, Латвия ва Эстония президентлари Раймонд Вейонис ва Тоомас Хендрик Ильвес учрашувида ҳимоя ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик бўйича умумий сиёсий декларация қабул қилинди.  

Байден 23 августда Ригага расмий ташриф билан келди.

Литва президенти матбуот хизмати маълумотларига кўра, учрашув иштирокчилари Болтиқбўйи ҳудуди мудофаасини кучайтириш, АҚШ НАТОнинг шарқий флангига қандай йўллар билан қўшилиши мумкинлиги, мамлакатларнинг энергетик ва ядровий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишди.   

Бундан ташқари, учрашувда АҚШ қуролли кучларининг минтақада бўлишининг муҳимлигига аҳамият қаратилди, НАТО раҳбарларининг Варшавадаги учрашувида берилган мажбуриятларни амалга ошириш ҳамда халқаро қуролли кучларга инвестиция қилишга интилиш қайд қилиб ўтилди.

Маълум қилинишича, декларацияда хавф-хатарларни ушлаб туришнинг кучайтирилиши ташқи томондан гибрид ва кибернетик хавфларнинг ошиши, энергетик хавфсизлик, чегараларни ҳимоялашга жавоб бериши таъкидланган.   

 

Top