16:53 / 03.09.2016
40485

Ислом Каримовни дафн этиш маросимига жаҳоннинг 17та давлати делегацияси ташриф буюрди

Дунёнинг 17 мамлакати расмий делегациялари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни сўнгги йўлга кузатиб қўйишда иштирок мақсадида Самарқанд шаҳрига етиб келишди. 

Шу пайтга қадар, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон президентлари, Россия, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари, Хитой, Жанубий Корея ва Украина бош вазир ўринбосарлари ташриф буюришган. 

Ҳозирда, хорижий давлатлар делегацияларининг Самарқандга келиши давом этмоқда. 

Шаҳарнинг ўзида Ислом Каримов билан видолашув маросимини ўтказиш учун сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилаяпти. Президент Каримов мусулмон урф-одатларига кўра, ота-онаси ҳоклари бўлган ўз она шаҳри Самарқандда қабрга қўйилади. 

Top