10:27 / 05.09.2016
55220

Андижон вилоятида мотам маросимлари, жажжи қизалоқ томонидан чизилган таъсирли сурат

Мана уч кундирки андижонликлар Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, ўзбек халқининг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовга чуқур эҳтиром кўрсатиш учун шаҳар марказидаги Бобур майдонига йўл олмоқдалар.

Майдон тўридаги Президентимиз сурати пойига гулдаста қўйиб, хайрлашгани минглаб жамоатчилик ва халқ вакиллари келишмоқда.

Вилоятнинг барча туман марказларида ҳам юртдошларимиз ўз дил амри билан халқи ва юрти учун улкан ишларни амалга оширган инсон учун мотам маросимлари бўлиб ўтмоқда.

Юртбошимиз ишонч билдирган келажак вакилларидан бири жажжи қизалоқ  даста-даста гуллар орасига ўзи чизган суратни ҳам қўйибди. Мурғак фарзандимиз Ватаннинг биринчи Президентига бўлган меҳрини тасвирлаб, суратга “Ўзбекистонимизни асраймиз, Бобожон!” дея ёзган.

Элмурод Эрматов, Андижон

Top