20:44 / 06.09.2016
12518

Дунёда биринчи марта юз тўқималари кўчириб ўтказилган франциялик аёл ҳаётдан кўз юмди

Францияда дунёда биринчи марта юз тўқималарини кўчириб ўтказиш операциясини бошдан кечирган Изабель Динуар вафот этди. Бу ҳақида Figaro нашри маълум қилди.

Манбага кўра, 43 ёшли Изабель лабрадор ити тишлаб олганидан сўнг юз тўқималарини кўчириб ўтказишга мажбур бўлган. Операция 2005 йилнинг ноябрида бўлиб ўтган. 

Таъкидланишича, 2016 йилнинг бошларида аёлда тўқималарнинг ажралиши кузатила бошланган. Бу вақтга келиб унга икки хил турдаги саратон ташхиси қўйилганди. 
Изабель Динуар трансплантациядан 11 йил ўтиб, жорий йилнинг ёз ойида ҳаётдан кўз юмди. 

 

Top