07:11 / 09.09.2016
6700

Австралия авиакомпаниялари самолёт бортида Samsung Galaxy Note 7 смартфонини қувватлашни тақиқлашди

Йўловчилардан бирининг маълум қилишича, Австралиянинг Qantas авиакомпанияси йўловчиларни парвоз вақтида Samsung Galaxy Note 7 смартфонини қувватлаш тақиқланишидан огоҳлантирди. 

Авиакомпания вакили бу ахборотни тасдиқлади ва тақиқлов Samsung смартфон қувватлаш вақтида ўз-ўзидан алангаланиб кетиши ҳолатлари сабабли уни қайтариб олишни эълон қилгандан кейин эҳтиёт чораси сифатида киритилганини маълум қилди. 

Худди шундай тақиқлов Австралиянинг Jetstar ва Virgin Australia авиакомпанияларида ҳам киритилди. Таъкидланишича, қурилмани самолётга олиб чиқиш мумкин, бироқ уни қувватлашга қўйиш мумкин эмас. 

Samsung ушбу носозликни яқин ҳафталарда ҳал қилишини айтган.

 

Top