08:27 / 21.09.2016
5616

WSJ: Хитой АҚШ мол гўштига ўрнатган 13 йиллик тақиқни бекор қилиши мумкин

ХХР Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияси доирасида америкалик тадбиркорлар билан учрашувида 13 йил давомида амалда бўлган АҚШ гўштига ўрнатилган тақиқни бекор қилиш режаси хусусида сўз юритди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

«Биз АҚШ мол гўштининг сифати жуда яхши эканини биламиз, шундай экан хитойлик истеъмолчини бу танловдан маҳрум этишнинг нима кераги бор?», — деган Ли Кэцян.

Давлат кенгаши раҳбари тақиқнинг бекор қилиниши муддатига ойдинлик киритмаган, бироқ, аввалроқ савдо гуруҳлари АҚШ мол гўшти импортини 2016 йил охиригача бошланишини кутаётгани маълум бўлганди. 

Хитой 2003 йили АҚШда «қорамол қутуриши» касаллиги тарқалгани сабабли, мол гўшти импортига тақиқни жорий қилган эди.

Top