12:38 / 24.09.2016
4161

ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

2016 йилнинг 20-23 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Мажлисда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши ҳамда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисларига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.

2016 йил 4 декабрьда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ШҲТ кузатувчилари миссияси иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни амалий жиҳатдан ривожлантиришга йўналтирилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Top