08:35 / 28.09.2016
6659

Наоми Уоттс ва Лив Шрайбер 11 йиллик муносабатларидан сўнг ажрашишга қарор қилишди

Ҳолливуд актёрлари Наоми Уотс ва Лив Шрайбер 11 йиллик ришталардан кейин ажрашишга қарор қилишди. Бу ҳақида Reuters агентлиги маълум қилди. 

47 ёшли Уоттс ва 48 ёшли Шрайбернинг сўзларига кўра, улар учун оила сифатида олдинга ҳаракат қилишнинг ягона йўли - ажрашиш. 

"Қалбларимиздаги буюк муҳаббат, ҳурмат ва дўстлик билан муносабатларимиздаги янги босқични ўрганиб, фарзандларимизни ҳамжиҳатликда вояга етказишга умид қиламиз", — дейилади артистларнинг аризасида.

Уоттс ва Шрайбернинг икки ўғли бор. Жуфтлик 2005 йилдан бери бирга яшаб келган, лекин расмий никоҳдан ўтмаган. 

Наоми Уоттс "Иложсиз", "21 грамм", "Бёрдмэн" каби фильмлари орқали танилган. Актриса икки маротаба нуфузли "Оскар" мукофоти номзоди бўлган. 

Лив Шрайбер - тўрт карра "Олтин глобус" номзоди. У "Диққат марказида", "Икс одамлар: Ибтидо. Росомаха" каби фильмлари ва "Рэй Донован" сериали орқали танилган. 

Тез орада Уоттс ва Шрайбер биргаликда суратга тушган янги картина экранларга чиқиши кутилмоқда. 

Top