11:50 / 30.09.2016
7374

Туркия 2017 йилнинг баҳоригача Сурия билан чегарасининг асосий қисми девор орқали тўсилишини маълум қилди

Туркия Сурия билан чегарада 911 километрли девор қуради. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

«Биз Сурия билан 911 км.ли чегара ёпилишини истаймиз. У 2017 йилнинг баҳорига келиб, тўлиқ ёпилади», — деди Ишик.

Туркия ҳукуматининг айтишича, девор мамлакат ҳудудига Сурия орқали кириб келаётган ноқонуний муҳожирларнинг олдини олишга қўл келади. Айни дамда Туркия ўзида 3 млн суриялик қочқинни қабул қилган.

 

Top