23:50 / 01.10.2016
20448

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ўрта Осиё давлатлари билан чегаралар ёпилишига қарши чиқди

Афғонистон томондан солинаётган хавф туфайли Ўрта Осиё давлатлари билан чегараларни ёпиш нотўғри қарордир, деб ҳисобламоқда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова. 

"Менинг фикримча, чегаларни ёпиш – ечим эмас. Назорат қилиш – шак-шубҳасиз. Миграция сиёсати – албатта. Ўз манфаатларини тушуниш ва улар учун курашиш – бу устувор нарсалардир, бироқ интеграцияни ривожлантириш бу давлатларга иқтисодий ривожланиш, тараққиёт ва илм ўрнига одамларнинг, айниқса ночор одамларнинг онгига осон ўрнашувчи экстремизм, террорчилик, гиёҳванд моддалар ва шу кабилар келишига қарши эмлаш ҳисобланади", деб айтди Захарова интервьюларидан бирида. 

Унинг айтишича, чегараларни ёпишдан воз кечиш Россияга Ўрта Осиёга солинаётган хавфни бартараф этишда ёрдам беради.

Афғонистонда "Толибон" радикал ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужумини бошлади. Шунингдек, бу мамлакатда ИШИД террорчилик гуруҳи таъсири ошган.

 

Top