17:53 / 06.10.2016
12189

Газ таъминотини вақтинча тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш учун электрон ариза тақдим этиш хизмати жорий этилди

Ягона порталдаги коммунал хизматлар соҳаси рўйхати янги – «Газ таъминотини вақтинча тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш учун электрон ариза тақдим этиш» хизмати билан тўлдирилди. Хизмат Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудуди бўйлаб «Узтрансгаз» АК томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилади. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали маълум қилди.

Хизматдан фойдаланиш учун электрон кўринишдаги аризани тўлдириб, ҳеч қандай тўлов амалга оширмасдан жўнатиш лозим, чунки хизмат бепул амалга оширилади. Ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида туман (шаҳар) табиий газ таъминоти муассасаси мутахассиси аризада кўрсатилган манзилга газ таъминотини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклашни амалга ошириш учун ташриф буюради.

«Узтрансгаз» АК янги хизматидан фойдаланиш учун табиий газ таъминотини қайта тиклаш учун ташриф буюрган мутахассисга аризачининг фойдаланилган табиий газ учун қарзи йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (квитанция, чеклар ва бошқалар) бўлиши керак.

Мавзуга оид
Top