11:50 / 11.10.2016
8548

Роналду Фарер оролларига қарши учрашув танаффусида мухлис билан селфига тушишга вақт топа олди

Фото: Sky Football

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Фарер ороллари терма жамоасига қарши учрашувда мухлиси билан селфига тушишга вақт топа олди. Роналду 2-бўлим бошланишидан олдин бир неча сония вақт ажратиб, мухлиси билан суратга тушган.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 6:0 ҳисоби билан португаллар фойдасига ҳал бўлди. Голлардан бирини Роналду ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Манба: Tribuna.Uz

Top