20:42 / 13.10.2016
20232

Полиция вакили Емельяненконинг қизига ҳужум қилганнинг ташқи кўриниши қандай бўлгани ҳақида айтди

© РИА Новости

Россия ИИВнинг Москва бўйича бошқармаси раҳбари Павел Милованов Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи президенти Фёдор Емельяненконинг қизига ҳужум қилган шахснинг ташқи кўринишини тасвирлади.

«Комсомольская правда» нашрига берган интервьюсида Милованов ҳужум қилувчи «кавказча ташқи кўринишда эмас, славян бўлгани» айтилган. У ўрта ёшларда бўлган.

Полиция вакилининг сўзларига кўра, жиноятчининг ташқи кўриниши кузатув камераларига тушган, айни вақтда уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

12 октябрь куни спортчининг 16 ёшли қизи Мария номаълум шахс ҳужумига учраганидан кейин болалар жарроҳлик ва травматалогия шифохонасига ётқизилганди.

Полиция ушбу ҳодиса бўйича жиноий иш очди.

Емельяненконинг 16 ёшли қизига қилинган ҳужум Фёдорнинг фаолиятига боғлиқ-боғлиқмаслигига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Фёдор Емельяненко 4 октябрь куни Грозний шаҳрида ўтказилган Grand Prix Akhmat 2016 аралаш жанглар турнирида ёш болалар иштирокини танқид қилганди. Кейинроқ «Ахмат» клуби президенти Абузайд Висмурадов Россия MMA раҳбарининг ушбу масала юзасидан танқид қилишга ҳаққи йўқ эканини айтганди.

Шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Емельяненконинг танқидига ўз муносабатини билдирган эди.

Мария билан боғлиқ ҳодиса шу мунозаралар билан бир вақтда рўй бергани учун бу воқеалар бир-бирига боғлиқлиги бўйича тахминлар илгари сурила бошлаган.

Россия президенти Владимир Путин ҳам бу ҳақда хабардор этилган.

Top