12:00 / 03.11.2016
14072

Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасини нишонлаш учун таклифномалар юборилмоқда

Фото: Reuters

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп сайловолди штаби миллиардернинг ғалабасига ишонмоқда. Шу боисдан, штаб ғалаба муносабати билан ташкил этилажак тантанали қабул маросими ҳақида маълумот тарқатди. 

Унда айтилишича, тантанали қабул маросими Нью-Йорк шаҳридаги Hilton Midtown меҳмонхонасида 8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечаси ўтказилади. 

Ахборотда таъкидланишича, маросимга фақат "номзоднинг дўстлари ва Трамп-Пенс кампаниясини қўллаб-қувватлаётганлар таклиф этилади".
 

Top