17:54 / 10.11.2016
4224

ЎзМУда ўтаётган халқаро симпозиумнинг иккинчи бўлими қувватнинг янгиланиб турувчи манбаларига бағишланди

10-11 ноябрь кунлари давомида Тошкентда фундаментал ва амалий физика масалаларига бағишланган халқаро симпозиум ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон Фанлар академиясида иш бошлаган халқаро симпозиум ўз фаолиятини Ўзбекистон Миллий университетининг Физика факультетида давом эттирмоқда. Бу ҳақда университетнинг журналистика факультети матбуот хизмати хабар берган.

"Иштирокчилар учун ажратилган 3-бўлимда қувватнинг янгиланиб турувчи манбалари бўйича масалалар тўғрисида сўз бориши кўзда тутилган", дея таъкидлаб ўтди пленар мажлис раиси А. Гусев.

Мазкур бўлимда сўзга чиқувчи тадқиқотчилардан дастлабки маърузани Россия фанлар академиясининг физика ва ярим ўтказгичлар институти физика-математика фанлари доктори Олег Пчеляков тақдим этди.

Ўз тақдимотида Пчеляков томонидан сунъий йўлдошларнинг фаолиятини таъминловчи материаллар самарадорлигини қуёш энергияси ҳисобига оширувчи замонавий ишланмалар тўғрисида сўзлаб ўтди.

Йиғилганлар мавзунинг соҳа тараққиётида қанчалик аҳамиятли экани юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.

Top