10:14 / 14.11.2016
8625

Дзюдо бўйича Сингапурда ўтган халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчилар саккизта медални қўлга киритишди

Фото: ЎзА

12-13 ноябрь кунлари спортнинг дзюдо тури бўйича Сингапурда Innavition championship халқаро турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Сингапур, Ўзбекистон, Индонезия, Филиппин, Таиланд, Индонезия, Австралия, Ҳонконг ва Вьетнам давлатларидан келган жами 580 нафар спортчи иштирок этди.

Мусобақада Ўзбекистондан 10 нафар спортчи қатнашди. Делегацияга мураббийлар Файзиев Тоҳир, Абдуваҳобов Абдуворис ва Қодиров Эркин мураббийлик қилишди. Халқаро турнирнинг биринчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли ўтди. 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида кечган баҳсда Медетов Чингиз, Ҳамроқулов Элдор (+100 кг), 23 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган беллашувларда эса Абдусатторов Абдулазиз (+81 кг) 1-ўринни қўлга киритиб, жамоага учта олтин медал туҳфа этди.

Мусобақанинг иккинчи кунида ўзбекистонлик дзюдочи Хаитов Ҳумоюн (40 кг) ўз вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритди. Ахмедов Нормурод, Турғунов Абдулҳамид, Сафаров Илёс ва Шарифжонов Баҳромжонлар ўз вазн тоифаларида бронза медалига сазовор бўлишди.

Халқаро турнирда Ўзбекистон жамоаси умумий ҳисобда 4 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.

Top