22:16 / 16.11.2016
18788

Forbes энг кўп маош олувчи 30 ёшдан кичик бўлган машҳурлар рейтингини эълон қилди

Американинг Forbes журнали энг кўп ҳақ тўланадиган 30 ёшга тўлмаган машҳурлар рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўринда америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт бормоқда. Унинг ёши 26 да бўлиб, 2016 йил 170 млн доллар ишлаган. Иккинчи ўринда One Direction гуруҳи иштирокчилари бормоқда. Коллектив 110 миллион доллар даромад кўрган. “Барселона” футбол жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 81,5 млн доллар билан учинчи ўринни эгаллаган.

Кучли ўнликдан британиялик 28 яшар қўшиқчи Адель (80,5 миллион доллар), 28 яшар қўшиқчи Рианна (75 миллион доллар) жой эгаллаган. Рўйхатда, шунингдек, 22 яшар Жастин Бибер, сербиялик 29 яшар теннисчи Новак Жокович ва баскетболчи Кевин Дюрант (ҳар бири 56 миллион доллар атрофида) ҳам бор.

Top