09:37 / 16.11.2016
9119

Ку Жа Чол Ўзбекистонга урилган иккинчи гол қандай юзага келгани ҳақида айтиб берди

Фото: ФИФА матбуот хизмати

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 5-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида мезбонлар ўйинчиси Ку Жа Чол ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. "Аугсбург" футболчиси ФИФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Мураббий менга орқароқда ўйнашим кераклигини айтди. У ерда Ки Сун Юнг билан биргаликда қисқа пас орқали ўйнаб, сўнгра узун пас билан тўпни олдинга чизиққа етказишим керак эди. Ким Шин Ук захирадан майдонга тушганидан кейин ёнимга келди ва олдинга чизиққа ўтишим зарурлигини ҳамда ўзига етказилган узатмани менга ташлаб беришини тушунтирди. Ўйланган комбинацияни голга айлантира олдик", - дейди Ку Жа Чол.

Мавзуга оид
Top