09:06 / 16.11.2016
8429

ЖЧ-2018 саралаши. Аргентина Колумбияни, Чили Уругвайни мағлуб этди ва бошқа натижалар

Жанубий Америкада 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 12-туридан ўрин олган Аргентина-Колумбия учрашуви мезбон жамоанинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Аргентиналиклар Лионель Мессининг фаол ҳаракатлари эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мессининг ўзи барча 3 голнинг киритилишида иштирок этди. 

Аргентина шу ғалаба эвазига мусобақа жадвалида Колумбияни ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилиб олди. 12-турдан кейин Аргентинада 19 очко, Колумбияда эса 18 очко бор.

Бу турда Чили ва Уругвай терма жамоалари учрашди. Учрашув Чилининг Уругвай устидан 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Уругвай мағлубиятга учраганига қарамай, 23 очко билан 2-ўринда бормоқда, Чили эса 4-ўринни эгалламоқда. Пешқадам Бразилия ҳисобида эса 24 очко бор.

Боливия Парагвай терма жамоасини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 60-дақиқасида мезбонлар 1 киши кам бўлиб қолди.78-дақиқада парагвайлик футболчи Густаво Гомес ўз дарвозасига гол киритиб, мезбонларга ғалаба келтирди.

Ушбу учрашувдан сўнг Боливия 12та ўйинда 7 очко тўплаб, 9-ўринда бормоқда. Парагвай эса 15 очко билан 7-ўринни банд қилган.

Яна бир ўйинда Эквадор ўз уйида Венесуэлани қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусобақа жадвалида Эквадор 20-очко билан 3-ўринда бормоқда. Венесуэла 5-очко тўплаб, 10-ўринни банд қилган.

Тур доирасидаги бешинчи учрашув Перу ва Бразилия ўртасида кечди. Унда бразилияликлар 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Эндиликда Бразилия 27 очко билан биринчи ўринда мустаҳкамланган (иккинчи ўриндаги Уругвай 4 очко ортда қолдирилмоқда). Перу 14 очко билан саккизинчи ўринда. 

ЖЧ-2018 саралаши
Жанубий Америка
12-тур

Аргентина – Колумбия 3:0
Голлар: 1:0 – 10 Месси, 2:0 – 23 Пратто, 3:0 – 84 Ди Мария. 
Аргентина – Ромеро, Отаменди, Мас, Меркадо, Фунес Мори, Биглия, Маскерано, Банега (Перес, 63), Ди Мария (Акунья, 85), Пратто (Игуаин, 79), Месси.
Колумбия – Оспина, Санчес, Альварес, Арьяс, Мурильо, Торрес (Копете, 67), Санчес, Хамес, Барриос (Торрес, 46), Куадрадо, Фалькао (Бакка, 76).

Боливия – Парагвай 1:0
Гол: 1:0 – 78, автогол Гомес. 
Боливия – Вака, Бехарано, Ральдес, Вальверде, Флорес, Сааведра (Бальивиан, 70), Чумасеро (Вейсага, 36), Кастро, Кампос (Дук, 66), Морено, Арсе.
Парагвай – Сильва, Алонсо, Гомес, Патиньо, да Сильва, Риверос, Ортигоса (Ромеро, 81), Перес (Домингес, 75), Ортис, Итурбе, Вальдес (Ромеро, 70).
Четлатиш: Вальверде (60).

Эквадор – Венесуэла 3:0
Голлар: 1:0 – 51 Мина, 2:0 – 83 Боланьос, 3:0 – 86 Валенсия. 
Эквадор – Дреер, Мина, Айови, Паредес, Кайседо, Ибарра, Орехуэла, Нобоа, Валенсия, Боланьос, Кайседо (Кайседо, 82).
Венесуэла – Эрнандес, Вильянуэва, Вискаррондо, Кихада, Гонсалес, Самбрано, Ринкон, Мурильо (Сотельдо, 75), Мартинес, Коуффати (Гонсалес, 35), Пеньяранда (Сантос, 69).

Чили – Уругвай 3:1
Голлар: 0:1 – 17 Кавани, 1:1 – 45 Варгас, 2:1 – 60 Санчес, 3:1 – 76 Санчес. 
Чили – Браво, Исла, Босежур, Хара, Фуэнсалида (Роко, 74), Видаль (Валенсия, 58), Варгас, Эрнандес, Санчес (Кастильо, 84), Медель, Диас.
Уругвай – Муслера, Коатес, Сильва, Перейра, Годин, Санчес (Рамирес, 65), Аревало, Весино, Гонсалес (Лодейро, 77), Кавани, Суарес.

Перу - Бразилия 0:2 
Голлар: 0:1 – 58 Габриэл Жезус, 0:2 – 78 Ренато Аугусто.
Перу – Гальесе, Рамос, Йотун, Корсо (Адвинкула, 78), Родригес, Акино, Лойола, Куэва, Каррильо (Руидиас, 62), Герреро, Поло (Санчес, 75).
Бразилия – Алиссон, Маркиньос, Филипе Луис, Дани Алвес, Миранда, Ренато Аугусто, Фернандиньо, Паулиньо, Коутиньо, Неймар, Габриэл Жезус (Виллиан, 82).
Огоҳлантиришлар: Ренато Аугусто (3), Лойола (17), Куэва (46).

Top