20:22 / 25.11.2016
16575

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегаралари демаркация масаласини муҳокама қилди

Фото: Sputnik

Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

"2016 йилнинг 21-25 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги 54-мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур мажлисда икки мамлакат Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегаралари демаркациясига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишишни давом эттиришди.

Музокаралар давомида 2016 йилда бажарилган демаркация ишларининг якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда 2017 йилда бўлажак ишлар кўлами келишилди.

Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди", — дейилган хабар матнида.

Top