11:06 / 26.11.2016
4325

Эронда поездларнинг тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 нафарга етди

Фото: Reuters

Эрон шимолида йўловчи поездларининг тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 нафарга етди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

100дан зиёд йўловчи жароҳат олган. Воқеа Теҳрондан 250 км масофада рўй берган.
Поездларнинг тўқнашуви натижасида тўртта вагон рельсдан чиқиб кетган, яна иккитаси ёнган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар яқин орадаги шифохонага олиб борилган.
 

Top