16:01 / 26.11.2016
4302

Қозоғистон оғир атлетика терма жамоасини 22 йил бошқарган мутахассис истеъфога чиқди

Оғир атлетика бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Алексей Ни ўз вазифасини тарк этди, деб хабар қилмоқда tengrinews.kz нашри.
Истеъфо сабаби номаълумлигича қолмоқда.

Таъкидлаш лозимки, тажрибали мутахассис терма жамоани 1994 йилдан бери бошқариб келган. Унинг раҳбарлиги остида миллий жамоа олти Олимпия ўйини, кўплаб жаҳон чемпионатлари, Осиё чемпионатлари ва Осиё ўйинларида иштирок этди.

Top