00:18 / 29.11.2016
4539

Huawei 4-авлоддаги мобиль тармоқда 2 Гбит/с дан каттароқ тезликни намойиш қилди

Фото: Huawei

Huawei компанияси Британиянинг ЕЕ компанияси билан 4-авлоддаги уяли алоқа тармоқларида (4G/LTE) эришган янги муваффақиятлари ҳақида маълум қилди. 

Гап 3GPP LTE Advanced технологиясининг такомиллаштирилиши ҳақида кетмоқда. Ахборотни юқори тезликда узатиш бўйича тажриба Буюк Британиядаги илғор лабораторияда ўтказилди.

Маълум қилинишича, синовлар вақтида 2,1 Гбит/с тезлигида ахборотни ўтказиш қобилиятини намойиш қилишга муваффақ бўлинган. Бундай тезликда 1 Гбайт ўлчамдаги файлни 4 сонияда узатиш мумкин бўлади.

Бу натижа абонентларнинг 5-авлоддаги мобиль алоқа тармоқларини ишга тушириш олдидан мобиль трафикка ортаётган эҳтиёжларини қондиришга имкон беради. Ҳозирда Huawei ҳамкор компаниялар билан бирга 5G-технологияларни фаол равишда ривожлантирмоқда. Масалан, яқинда Huawei ва Япониянинг NTT DoCoMo телекоммуникацион гиганти 5-авлоддаги таржибавий тармоқда 11,29 Гбит/с тезликка эриша олган. 

Биринчи 5G-сервислар 2020 йилгача ишлай бошлаши ҳамда 20 Гбит/с узатиш қобилиятини таъминлаши кутилмоқда. Бундай тармоқлар билан қопланадиган ҳудудларда абонентлар кенг полосали симли боғланишлардан тўлиқ воз кеча оладилар.

 

Top