23:03 / 30.11.2016
5665

Ҳиндистон бир уринишда 83 та сунъий йўлдошни орбитага чиқармоқчи

Фото: © AP Photo/ Arun Sankar K

Ҳиндистоннинг коинот тадқиқотлари ташкилоти (ISRO) 2017 йил январдаги бир парвоз вақтида бирданига 83 та сунъий йўлдошни орбитага чиқармоқчи, деб хабар бермоқда Ҳиндистон ҳукуматининг коинот тадқиқотлари департаменти.

"ISRO 2017 йил январь ойи давомида Шрихарикотадаги Сатиш Дхаван номидаги коинот марказидан PSLV-C37 ракета-ташувчиси бортида 83 та сунъий йўлдошни орбитага учирмоқчи", деб айтилди департамент баёнотида.

Бу Ҳиндистон учун рекорд парвоз бўлади. Ёзда ISRO орбитага бир уринишда 20 та сунъий йўлдошни чиқарганди.

Орбитага чиқариладиган асосий сунъий йўлдошлар 730 кг келадиган Cartosat-2 сунъий йўлдоши, у ер сиртини кузатиш учун мўлжалланган ва умумий қиймати 30 кг дан камроқ бўлган иккита кичик сунъий йўлдош INS-1A ва INS-1B бўлади. Қолган 80 та сунъий йўлдошнинг умумий оғирлиги 500 кг ни ташкил қилади. Бу сунъий йўлдошлар 5 та давлат – Исроил, Қозоғистон, Нидерландия, Швейцария ва АҚШга тегишли.

Департамент шунингдек 2017 йилнинг 1-чорагида криоген поғонали ракета-ташувчи GSLV–D1 учирилишини маълум қилди. Ракета орбитага GSAT-19 сунъий йўлдошини олиб чиқади.  

 

Top