08:42 / 03.12.2016
6630

Анголанинг 40 йиллик раҳбари 2017 йилги президент сайловига оид қарорини билдирди

Фото: © RIA

1979 йилдан буён Анголани бошқариб келган Жозе Эдуарду душ Сантуш 2017 йилги президентлик сайловида қатнашмайди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Маълумотларга кўра, Анголанинг ҳукмрон «Анголани озод қилиш халқ ҳаракати» (MPLA) партияси президентликка номзодлар рўйхатини эълон қилган. Унда амалдаги президент исми-шарифи кўрсатилмаган. 

Таъкидланишича, MPLA раҳбарияти ҳозирда мудофаа вазири лавозимини эгаллаб турган Жоау Лоуренку номзодини давлат раҳбарлиги учун асосий даъвогар сифатида тасдиқлаган.


 

Top