08:44 / 04.12.2016
7656

Сайлов участкалари очилганидан 2 соат ўтиб сайловчиларнинг 7,39 фоизи овоз бериб бўлди

Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда муҳим сиёсий тадбир — Президент сайлови бўлиб ўтмоқда.

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, соат 08:00 ҳолатига кўра сайловчилар рўйхатидаги 20 миллион 428 минг 891 нафар сайловчининг 1 миллион 510 минг 39 нафари сайлов участкаларига келиб, ўз танловларини амалга ошириб бўлди. Бу эса сайлов участкалари очилганидан 2 соат ўтиб сайлов давомати 7,39 фоизни ташкил қилаётганини кўрсатмоқда.

Сайловда овоз бериш давом этмоқда.

Top