18:35 / 12.12.2016
6365

Ҳаага ЕИнинг Украина билан битимидан ҳарбий ва молиявий ёрдамни олиб ташлашни талаб қилмоқда

Фото: EPA

Ҳаага ЕИнинг Украина билан ассоциация ҳақидаги Битими Киевга янги ҳарбий ва молиявий ёрдам бермасликни кўзда тутиши кераклигини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. Ҳаага томонидан ЕИнинг Украина бўйича саммити 15-16 декабрь куни бўлиб ўтади ҳамда у Нидерланияга ассоциация ҳақидаги битимни ратификация қилиш имконини беради. 

"Голландия бош вазири Марк Рютте Украина билан янада мустаҳкам алоқалар ҳақидаги ҳамжамият янги келишуви ўз ичига янги молиявий ёки хавфсизлик соҳасидаги мажбуриятларни олмаслигини истамоқда. У ЕИ етакчилари бу ҳақда маълум қилишларидан умидвор", - таъкидлаб ўтган агентлик.

Нидерландияда ЕИ ва Украина ўртасидаги ассоциация ҳақидаги Битимни ратификация қилиш бўйича референдумда овоз берувчиларнинг 60 фоизи ҳужжатни тасдиқлашга қарши чиқишган. Референдум тавсиявий характерда бўлса ҳам, эндиликда голланд ҳукумати Битим талабларини ўзгартириш ҳаракатида юрибди. Ҳужжат референдум натижаларини ҳисобга олган ҳолда ратификация қилиниши ҳам мумкин. Ҳаага ЕИнинг 15-16 декабрь кунларидаги саммитига қадар ўз таклифларини билдириши лозим. 

Маълумот учун, айни дамда Битим ЕИ 28 давлатининг 27 таси томонидан ратификация қилинган. Аввалроқ, Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск келишув матни қайта кўриб чиқилмаслигини маълум қилганди.

Top