11:25 / 20.12.2016
7385

Трамп АҚШ президентлик сайловининг иккинчи босқичида ҳам ғалаба қозонганини эълон қилди

Фото: © РИА Новости

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Сайловчилар ҳайъатининг овоз бериш жараёни якунларини демократия тантанаси деб атади. Шу билан унинг президентлик пойгасидаги ғалабаси расман мустаҳкамланди. 

"Бугун биз мамлакатимиздаги демократиянинг тарихий ғалабасии нишонлаяпмиз … Мен мамлакатимизни бирлаштириш ва барча америкаликларнинг президенти бўлиш учун қаттиқ меҳнат қиламан. Биз биргаликда Американи яна буюк давлат қила оламиз", — дейилади Трамп баёнотида. 

У Сайловчилар ҳайъатининг 304 овозига эга бўлган. Қонун бўйича 270та овозни тўплаган номзод давлат раҳбарлигига сайланади. Трампнинг сайловдаги асосий рақиби демократ Ҳиллари Клинтон 224 овоз олган. 

Top