14:34 / 11.01.2017
5169

Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми кескин тушиб кетди

Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми 18,6 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда ТАСС республика Миллий статистика қўмитаси маълумотларига асосан хабар берди.

«Ўтган йилнинг 10 ойи давомида Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчи-давлатлари билан экспорт-импорт амалиётлари миқдори 1,575 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу эса 2015 йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткичнинг 81,4 фоизи демакдир», - дейилади идора ҳисоботида.

Шунингдек, Қирғизистон кўрсатилган вақтда Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига қиймати 284 миллион АҚШ долларилик турли маҳсулотлари етказиб бергани, 1,291 миллиард АҚШ долларилик товарларни импорт қилгани айтилди.

Top