11:40 / 15.01.2017
14435

Саратов яқинидаги автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳалок бўлди

Россиянинг Саратов вилояти ҳудудида Toyota минивэни ва Volvo русумли юк машинаси тўқнашиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. РИА Новости хабарига кўра, қурбонлар МДҲ давлатлари фуқаролари эди.

Интерфакс агентлиги республика фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб хабар қилишича, автоҳалокат оқибатида 5 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган.

«Регион 64» хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг барчаси (2 аёл ва 5 эркак) Toyota минивэнида кетаётганлар эди, жумладан ҳайдовчи. Қурбонлардан бири ўзбекистонлик экани айтилган.

Айни вақтда ушбу ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Top