10:30 / 19.01.2017
5204

ОАВ: Гондурасда таниқли журналист ва яна 4 киши ўлдириб кетилди

Иллюстратив сурат

Марказий Американинг Гондурас давлатида беш киши, шу жумладан таниқли журналист суиқасд қурбони бўлди, деб хабар қилмоқда El Heraldo.

Таъкидланишича, журналист Игор Падилья Сан-Педро-Сула шаҳрида тасвирга олиш чоғида отиб кетилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, унга қандайдир аёл қўнғироқ қилган ва у павильондан кўчага чиққан вақтда полиция либосини кийиб олганлар журналистни ўққа тутишган.

Чолома шаҳридаги барлардан бирига номаълум жиноятчиларнинг хуружидан яна тўрт киши ҳаётдан кўз юмган, 5 киши тан жароҳати олган. Жиноятчилар барга киришлари билан ўқ узган чоғларида мижозлар қарта ўйнаб ўтиришган бўлган. 

Гондурас жиноятчилик ва зўравонлик даражаси дунёдаги энг юқори мамлакатлардан бири ҳисобланади. БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасига кўра, Гондурасда ҳар юз минг аҳолига 90,4 қотиллик тўғри келишини маълум қилган. Бунда қотилликларнинг 70 фоизи наркотрафик билан боғлиқ. 
 

Top