16:55 / 19.01.2017
11831

Ўзбекистон Афғонистон чегарасигача бўлган темир йўлда электрлаштириш ишларини олиб бормоқда

Ўзбекистон жанубий қўшниси билан савдони ривожлантириш доирасида “Қарши-Термиз” темир йўлида электрлаштириш ишларини олиб бормоқда. У Афғонистон билан чегарага чиқади, деб хабар берди “Каравансарай”.

Темир йўлни электрлаштириш Афғонистонга юклар етказиб беришдаги сарф-харажатларни камайтириш ва ҳар икки мамлакатдаги кичик бизнес корхоналари даромадини ошириш имконини беради.

Ўзбекистон томонидан қурилган “Ҳайратон-Мозори-Шариф” темир йўл тармоғи – Афғонистондаги умумий фойдаланишда бўлган темир йўл магистрали бўлиб, “Қарши-Термиз” темир йўлининг давоми деб ҳисобланмоқда.

“Бутун йўл электрлаштирилгандан сўнг электровозлар қатновга қўйилади, - деган “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси вакили Ойбек Мамадалиев. – Электр қуввати углеводородли ёқилғига қараганда анча арзон тушади. Шунинг учун Термизга қадар юк ва йўловчиларнинг етказилиши бўйича харажатлар анча камаяди”.

Ўзбекистон жорий йилнинг кузига қадар 325 километрга тенг йўлни электрлаштириш учун 1,4 триллион сўм (428 миллион АҚШ доллари) ажратди. Бу маблағнинг 715,2 миллиард сўми (220 миллион АҚШ доллари) Япониядан кредит сифатида олинган.

Top