Жаҳон | 16:45 / 02.02.2017
10665
1 дақиқада ўқилади

Битта двигатели ишдан чиққан самолётнинг авариявий қўниши видеога олинди

Швейцариянинг Swiss International Air Lines авиакомпаниясига тегишли лайнер Канаданинг Икалиут шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Аirlive.net хабарига кўра қўниш арафасида бу йўловчи самолётнинг битта двигатели ишдан чиққанди.

Ҳодиса 1 февраль куни рўй берган. Самолёт Цюрихдан Лос-Анжелесга рейсни амалга ошираётганди.

The Aviation Herald сайтида ёзилишича, учиш вақтида чап қанотдаги двигатель ишдан чиққан. Учувчилар самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилишган, қўниш муваффақиятли амалга оширилган ва қўниш вақтида ҳеч ким жабрланмаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш