13:05 / 02.02.2017
5709

Филиппиндаги заводлардан бирида юз берган ёнғин оқибатида 100дан ортиқ инсон жабрланди

Фото: AP

Филиппин пойтахти Маниладан жанубда жойлашган йирик заводда ёнғин юз бериши оқибатида юздан ортиқ ишчи жабрланган, яна 3 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар қилган.

Маълумотларга кўра, ёнғин House Technology Industries компанияси заводининг 3 қаватли биносида рўй берган. Ўт ўчирувчилар 18 соатдан сўнг, вазиятни назоратига олишган. Шунга қарамай, бу вақтга келиб ёнғин тўлиқ бартараф этилмаган. 

Кавите вилояти маъмурияти вакили Хесус Криспин Ремуллнинг айтишича, завод ходимлари ўт балосидан қутилиш учун деразалардан сакрашган. Ҳодиса оқибатида 3 нафар япониялик жароҳат олган, жуда оғир аҳволдаги 10 кишига шифохонада тиббий муолажа кўрсатилмоқда. Умуман, фожиа вақтида заводда 5 мингга яқин киши бўлган. 

Top