22:00 / 15.02.2017
16412

Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсундирилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсундирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 14 февралдаги фармонида белгилаб қўйилган.

Унинг асосий вазифалари қуйидагилар:

- Республика йўл жамғармаси маблағлари тушуми ҳамда сарфининг йиллик ва чораклик ҳисоботларини шакллантириш; 
- йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашнинг номма-ном рўйхатларини белгиланган тартибда келишиш; 
- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказиш; 
- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги тадбирларни тасдиқланган харажатларга мувофиқ молиялаштириш. 

Республика йўл жамғармасига маблағларни йиғиш ва тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш функцияси Давлат солиқ қўмитасига, Давлат божхона қўмитасига ва Ички ишлар вазирлигига, унинг маблағларидан фойдаланилиши устидан назорат қилиш функцияси эса Молия вазирлигига юкланади.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий йиғимлар ҳисобланади, уларнинг миқдори ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тасдиқланиши билан бир вақтда белгиланади», — дейилади Президент фармонида.

Top