18:43 / 06.03.2017
11810

Ашхободдаги брифингда Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлигининг устивор йўналишларидан бири айтилди

Ашхободда олий даражадаги учрашувлар сўнгида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари қаршисида чиқишди. Сиёсатчилар икки томон транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишидан манфаатдор эканига урғу қаратган.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қайд этишича, томонлар транспорт соҳасида замонавий инфратузилмани барпо этиш мақсадидаги ҳамкорликни давом эттиради. Бу орқали Марказий Осиё, Европа ва Яқин Шарқ транспорт тизимларини бирлаштириш мумкин бўлади. Хусусан, Туркманистон Ўзбекистон-Туркманистан-Каспий денгизи-Жанубий Кавказ йўналишидаги йўлак тузилишида ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу йўлак Грузия, Туркия, Руминия ва бошқа давлатларнинг Қора денгиздаги портларига олиб чиқиши мумкин бўлади.

2011 йили Ашхободда, Марказий Осиёдан Яқин ва Ўрта Шарққа олиб борувчи халқаро ва транзит коридорини барпо этиш бўйича иштирокчилар орасида Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам бўлган беш томонлама тузилган келишувни фаоллаштириш бўйича келишиб олинган.

Top