10:28 / 07.03.2017
13193

Исроил-Фаластин муаммоси: катталар эплай олмаган нарсани мактаб ўқувчилари уддалашди

Фото: AP

Исроил ва Фаластиндан бўлган юқори синф ўқувчилари хорижий тенгдошлари ёрдамида Яқин Шарқдаги вазиятни “ҳал қилиш” шартларини келишиб олдилар. Қайд этиш керакки, бунга ёши катта дипломатларга 20 йил вақт ҳам етарли бўлмади.

Исроил-Фаластин музокараларига ўхшаш бўлган кенг кўламли ўзига хос ўйин Шарқий Ўрта ер денгизи халқаро мактабида бўлиб ўтди – Тель-Авивнинг бу ерида қарийб 40 давлатдан бўлган ўқувчилар бирга яшашади ҳамда таҳсил олади.

15 давлатдан бўлган 50га яқин ўқувчи учта оқимга бўлинди. Уларнинг ҳар бирида Исроил ва Фаластин делегациялари ташкил этилди ҳамда улар бир-бирлари билан мулоқотга киришган. Натижада тинчлик ҳақидаги учта келишувга эришилди. Барча ҳолатларда музокара қатнашчилари “икки давлат икки халққа” принципини ўзларига шиор қилиб олишди.

"Сенда келишувга эришиш учун 24 соат вақт бўлганда, бу катта мотивациядир. Биз жуда ҳаракат қилдик ва натижалар анча қизиқ", - дея айтиб ўтган исроиллик ўқувчи Уриэль.

"Икки мустақил ва бир-бирининг ёнида тинчликда ҳаёт кечирувчи давлат. 1967 йилги баъзи ҳудудларни ўзаро алмаштириш, Қудусни бўлиб олиш чегараларни тиклаш орқали", - дея музокаралар якуни бўйича ўз фикрини билдирган фаластинлик ўсмир. 

Сўнгги 20 йил давомида “икки давлат икки халққа” ва можарода қатнашаётган томонларнинг тўғридан-тўғри мулоқоти муқобили йўқ мақсад ва Фаластин-Исроил келишувидаги услуб, деб ҳисобланган. Бироқ омадсизликлар ва улардан сўнг музокараларда пайдо бўлган танаффус ҳозирги авлоддаги кўпчилик етакчиларни тинчлик жараёнининг анъанавий шакли иш беришига катта шубҳа билан қарашга сабабчи бўлади.

Ўйин шундай ташкил этилдики, фаластинликлар Исроил делегацияси таркибида, исроилликлар эса Фаластин томонида манфаатларни ҳимоя қилган. Айнан шу – рақиб ўрнида бўлиб кўришни ёш музокарачилар энг қимматли тажриба деб аташди.

"Тинчликка эришиш учун биз муаммога бошқа инсоннинг кўзи билан қарашимиз керак. Биз нафақат гапириш, балки эшитишга ҳам ўргандик", - дея айтиб ўтди фаластинлик мактаб ўқувчиси.

Ўқувчилар ўртасида ўз музокараларининг муваффақиятли якун топгани ҳақиқий тинчлик жараёни истиқболларини баҳолашга деярли ижобий таъсир кўрсатмади. "Тинчликка эришиш мумкин. Ишончим комилки, у қачондир рўй беради. Бироқ, айнан қачонлигини билмайман", - дейди 16 ёшли Уриэль.

Top