11:13 / 09.03.2017
10777

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ молиявий кўмагида Сурхондарё вилоятида қамишдан плита (ДСП) ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушмоқда

Сурхондарё вилоятида “Термиз таъминот” хусусий корхонаси Ўзсаноатқурилишбанк билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қамишдан плита ДСП-қурилиш материали ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамманинг эътиборини ўзига тортмоқда. 

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1,9 миллион долларни ташкил этади. Бунда Ўзсаноатқурилишбанк маблағлари кўмагида Термиз шаҳрида ишлаб чиқариш қуввати 10 минг м³ ёғочни ташкил этувчи ДСП материали ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, мазкур материал ламинацияланган ҳолда мебель ишлаб чиқариш соҳасини ҳам хом-ашё билан таъминлайди.

Лойиҳани амалга оширилиши вилоятнинг пол қопламалари ва мебель ишлаб чиқариш учун ёғочга бўлган талабини тўлиқ қондириш билан бирга, бошқа вилоятларни ҳам қурилиш материали билан таъминлаш ва хорижга экспорт қилиш имконини беради.
Шунингдек, Термиз шаҳрининг 47 нафар ёш йигит ва қизлари учун янги иш ўринлари яратилади.

Реклама ҳуқуқи асосида.
 

Top