18:52 / 16.03.2017
5760

Перулик аёл кўчки босиб қолган уй остидан ўзи мустақил чиқиб кела олди

Перунинг Лима вилоятида жойлашган Пунта Эрмос округида бир аёл лойли кўчки томондан вайрон бўлган уй остидан ўзи мустақил чиқиб кела олди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео Ruptly томондан жойлаштирилди.

Перуда йил бошидан бери тошқинлар 48 кишининг ҳаётига зомин бўлди, ҳукумат табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун армия, қутқарувчилар ва полициячиларни жалб қилмоқда. 15 март куни ҳарбийлар Тинч океани бўйида жойлашган Ламбаеке вилоятида бир неча кишини вертолёт ёрдамида қутқаришга муваффақ бўлишди.

Top