13:13 / 20.03.2017
18228

Кутилмаган бурилиш: Россия Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларга АҚШни таклиф қилди

Фото: AFP

Москва АҚШга Афғонистон бўйича 14 апрелга режалаштирилган маслаҳатлашув учун таклифнома жўнатди, деб хабар бермоқда РИА Новости Россия президенти махсус вакили, РФ ТИВнинг иккинчи Осиё департаменти раҳбари Замир Кабуловга асосан.

"Февралда минтақадаги барча давлатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказдик (Афғонистон бўйича), 14 апрель куни эса бу маслаҳатлашувлар доирасини кенгайтирамиз ҳамда Марказий Осиёнинг беш давлати ва АҚШ вакилларини таклиф этдик", - деди Кабулов.

Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмарнинг маълум қилишича, Афғонистон бўйича маслаҳатлашувлар 14 апрель куни Москвада бўлиб ўтади, унда 12 мамлакат, жумладан, АҚШ ҳам иштирок этиши эҳтимолга яқин.

Шу билан бирга, Кабуловнинг таъкидлашича, АҚШ ҳозирча ўз иштирок даражасини тасдиқлагани йўқ.

"Биз уларни таклиф қилдик – улар буни ҳал қилиши керак. Ҳозирча жавоб олмадик, сабаби уларда ҳалигача кишилар тайинланмаган", - дея таъкидлаб ўтди Кабулов.

Top