18:54 / 24.03.2017
5797

2016 йилда ШҲТ аъзо-давлатлари ўзаро тўпланган инвестициялари 40 миллиард доллардан ошди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бош котиби Рашид Алимов ТАСС мухбирига интервью берди. Унда 2002 йилнинг 7 июнь куни Санкт-Петербургдаги саммитда қабул қилинган ШҲТ хартиясининг ўрни ҳақида сўз юритилди. 

Шунингдек Рашид Алимов ташкилот фаолияти билан боғлиқ бир қатор рақамларни келдирди. Унинг маълум қилишича, 2011-2015 йиллар давомида ШҲТ аъзо-давлатларнинг тегишли идоралари томонидан 20 теракт тайёрланиш вақтидаёқ бартараф этилди, террорчилик ва экстремистик характерга эга 650та жиноят олди олинди. 

Бундан ташқари, Алимовнинг сўзларига кўра, террорчиларни тайёрлаш бўйича 440та база ва халқаро террорчилик ташкилотларининг 1700 нафар аъзоси йўқ қилинди, ноқонуний қуролли тузилмаларнинг 2700дан ортиқ иштирокчиси қўлга олинди. 

Шунингдек ўтган давр мобайнида 3250дан ортиқ қўлбола портловчи қурималар, тахминан 10 мингта қурол-яроғ ва 52 тоннадан кўпроқ портловчи моддалар олиб қўйилди.

Рашид Алимовнинг сўзларига кўра, 15 йил давомида ШҲТ аъзо-давлатлари ўртасидаги мунтазам авиарейслар сони бир неча баробарга ўсди. Аъзо-давлатлар ўзаро тўпланган инвестициялари ҳам ортиб бормоқда, 2016 йилда уларнинг ҳажми 40 млрд АҚШ долларидан кўпайди.

Top