22:09 / 06.04.2017
36166

Бокс. Ўзбекистон термасининг 4 нафар вакили финалда, 3 нафари бронза билан кифояланди

Ўзбекистонлик етти нафар боксчи Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган Қирол кубоги—2017 мусобақасида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг «Кун»га маълум қилишича, бугун 7 нафар боксчи ярим финал жангларида иштирок этган. Уларнинг 4 нафари, Ҳасанбой Дўстматов, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов ва Шаҳрам Ғиёсов ўз жангларида ғалаба қозонган. Шаҳобиддин Зоиров, Мурод Аҳмадалиев ва Жасур Латипов эса бронза медаль билан кифояланган.

-49 кг. Ҳасанбой Дўстматов — Ким Юн Сонг (Жанубий Корея) 3:0
-52 кг. Жасур Латипов — Танес Онгжун (Таиланд) 1:2
-56 кг. Шаҳобиддин Зоиров — Чатчаи Бутде (Таиланд) 1:2
-60 кг. Мурод Аҳмадалиев — Сомчая Вонгсуван (Таиланд) 1:2
-64 кг. Элнур Абдураимов — Рохит Токас (Ҳиндистон) 3:0
-69 кг. Шаҳрам Ғиёсов — Тхарималунганом Тхуласи (Қатар) 3:0
-75 кг. Исроил Мадримов — Тирапонга Дее (Таиланд) 3:0

Финал жанглари — 8 апрель кунига белгиланган.

Ҳасанбой Дўстматовнинг финалдаги рақиби Ҳиндистон вакили Шиам Кумар Какара бўлади. Элнур Абдураимов Вуттичаи Масук (Таиланд), Шаҳрам Ғиёсов Аҳмедов Садриддин (Қозоғистон), Исроил Мадримов эса Ослей Иглесиас Эстрада (Куба) билан баҳслашади.

Федерация вакилининг таъкидлаб ўтишича, бу турнир жамоа учун ўқув машғулоти ўрнида бўлиб, бу турнирда Осиё чемпионатига келадиган рақиблар ўрганилади.

Top