15:33 / 08.04.2017
6568

Хитой ва АҚШ Корея ярим ороли муаммосини биргаликда ҳал этишга келишиб олди

Фото: Reuters

ХХР раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР ядро-ракета муаммоси юзасидан англашувга эришишди. Улар ушбу йўналиш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш ниятидалар. Хитой ташқи ишлар вазири Ван И шундай баёнот берди.

"Учрашув чоғида икки мамлакат етакчилари Хитой-Америка ҳамкорлигининг йўналиши ва аниқ режаларни белгилаб олишди. Хитой АҚШ билан бирга чоралар кўришдан манфаатдор.  Музокаралар бўлиб ўтган муҳитга мувофиқ ҳамда эришилган ўзаро тушунишга кўра, ХХР ва АҚШ олий даражадаги ўзаро фойдали мулоқотни давом эттиради, - деган Хитой бош дипломати. – Томонлар Корея ярим оролини ядродан холи қилишга уринишларини ва бу масалада алоқаларни ҳамда фааол мулоқотни сақлаб қолишга тайёрликларини изҳор қилишди".

Шу билан бирга, Ван Ининг қайд этишича, Си Цзиньпин америкалик ҳамкасби билан учрашувда АҚШнинг THAAD кўчма РҚМ мажмуаларини Корея республикасида жойлаштиришга йўл қўйиб бўлмаслигини билдирган.
 
"Пекин бу муаммонинг ечими борасида "икки томонлама барҳам бериш" ғоясини илгари суради. Унга кўра, Пхеньян ўз ракета-ядро дастурини музлатади, Вашингтон Шимолий Корея чегаралари яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказишга чек қўяди. Шундан сўнг, АҚШ билан олиб бориладиган музокараларда олға силжишга эришилади", - деб таъкидлаган хитой ТИВ раҳбари. 

Бундан ташқари, Ван Ига кўра, Дональд Трамп 2017 йил мобайнида Хитойга ташриф буюради. Трамп икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида жорий йилда Хитойга ташриф буюришига тайёрлигини билдирган. 

Top