20:53 / 09.04.2017
11536

Норвегия пойтахтида шубҳали буюм туфайли қўлга олинган шахс Россия фуқароси бўлиб чиқди

Норвегия пойтахти Осло шаҳрида портловчи қурилма ўрнатишда гумон қилиниб қўлга олинган шахс Россия фуқароси ва у 17 ёшда. Бу ҳақда Норвегия полицияси вакили Сигне Аалинг маълумот берган.

NRK телерадиокомпанияси маълумотига кўра, ушбу ёш йигит 2010 йилда ўз оиласи билан Россиядан Норвегияга келганди.

Айни вақтда у портловчи қурилмалар билан ноқонуний муомала қилишда айбланмоқда.

8 апрель оқшомида Осло шаҳри марказидаги Грёнланн туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бунга ҳудуддан портловчи қурилмани эслатувчи шубҳали буюм топилгани сабаб бўлди.

Кейинчалик шубҳали буюм портлатиб йўқ қилинди. Ушбу ишга алоқадорликда гумонланган шахс қўлга олинди.

Top