20:46 / 19.04.2017
8728

БМТ суди Киев талаби билан Россияга қарши вақтинча чоралар киритишдан бош тортди

БМТ халқаро суди Украинанинг Россияга нисбатан вақтинчалик чоралар қўллаш бўйича талабини қондирмади. Киев Россияни молиявий терроризмга қарши кураш бўйича конвенцияни бузишда айблаганди.

Ҳаага судида очиқ эшитув бўлиб ўтган. Ҳукмни суд инстанцияси судьяси Ронни Абраҳам ўқиган.

Бундан олдинроқ Украина БМТ судида Россияни терроризмни қўллашда айблаганди.

Top